Мен "Бизнес-тренерлар тайёрлаш" курсидан ўтдим.

Мен 2013 йил июлдан бошлаб 5 йил давомида тренинглар ўтиб келаман. Яъни мени хайратлантириш имконияти жуда хам кам деб хисоблайман.

Келинглар бошиданоқ сизларга ушбу курсда шунчаки қатнашишни эмас, балки хозирча мавжуд бўлган бўш жойларга тезлик билан рўйхатдан ўтишингизни маслахат бераман.  Сиз хозирда бизнес тренерсиз ёки йўқлигини ахамияти йўқ;

Ушбу машғулотга бориш учун сизда оммани назорат қилиш ва уларни имо ишораси, сўзлари, харакатини тушуниншга қаратилган ўзингизни ривожлантириш, ўзингизни англаш ва инсоний хулқ атворни тушуниш истаги бўлиши керак. 

 

Ушбу трейнинг нима хақида? Хамма нарса хақида: инсон психологиясини тушуниш, агрессия холатини тушуниш ва уни бошқариш, жамоа ташкил этиш ва унинг мухимлиги, ўз тренингини ташкил этиш ва “Сув” хеч кимга қизиқ эмаслиги, аксинча “Бўлса бўлар” қабилида эмас, балки сифатли сифатли бажариш хақида.

Бундан ташқари, сиз салбий муносабатлар, айниқса сиз хар сафар “йуқ” деб жавоб бераётганингизда ўзингизни қандай тутаётганингизни сезмаган холда атрофдагиларга ва ўзингизга салбий таъсир кўрсатишини тушуниб оласиз.

"Тимсохлар" нафақат умурқали жонзот ёки машхур ўйин, балки тренинг давомида сизни хафа қилиш ёки мазах қилишга тайёр бўлганларни хам англатишини билиб оласиз.

 

 

Энг қизиқарлиси нималигани биласизми? Сизнинг гурухдошларингиз бўлган тренерлар сизни тренинглар ўтказишингиз давомида адаштиришга харакат қилишлари ва бунинг натижасида сиз дархол хабардор бўлмасдан тренинг мавзуси хақида бутунлай униутиб ноқулай ахволга хам тушиб қолишингиз мумкин. Махоратли бизнес тренерлар ўзини йўқотиш, мавзуни унутиб қўйиш каби жихатларга йўл қўймайдилар.

Сизга тренингга қандай килиб тақдимотлар тайёрлаш кераклигини ўргатилади, тингловчиларингизни ўз хулосаларингиз асосида бахолаш эмас балки хар бирини ўз дунёси борлигини тушуниб оласиз, тингловчиларни фақатгина 5%игина билим олиш учун, қолган жуда жуда кўпчилик қисми фақатгина “ сухбатлашиш” учун келишини билиб оласиз.