Бухгалтерия — бу санъат. Истъедод ва сабр талаб қиладиган касб. Бунинг мукофоти рақамлар ортидаги иқтисодиётнинг мураккаб дунёсини уларнинг ўзаро боғлиқлигида ва уйғунлигида кўриш имкониятини беради.

И. Штеммле

Бугунги кунда бухгалтерилик касби меҳнат бозорида энг кўп талаб этиладиган касблардан биридир. Бундан ташқари, замонавий технологиялар бухгалтерларга масофадан туриб ишлаш имкониятини беради ва бу  ўз навбатида бу касбга бўлган қизиқишни янада оширади.

Бироқ, "дебет ва кредит" Сиз учун хали ҳам сир бўлса, ушбу курсдан сўнг зерикарли рақамлар буҳгалтериянинг ажойиб дунёсига айланади!

Энг аввало, ўқиш қуйидагилар учун қизиқ:

— ўз бизнесини бошлаётган ва бухгалтерия ҳисобини ўзи мустақил юритиши зарурлиги ҳақида ўйлаётганлар;

— корхона директори бўлган ва бухгалтер ишларини назорат қилишда унинг ушларини тушунишни истайдиганлар;

— бошловчи бухгалтер ва шу сохада доим ишлашни хохлайдиганлар;

— бухгалтерия хисоби тамойилларини аллақачон ўзлаштирган ва ўз малакасини оширишни хохлайдиганлар.

Қулай ва ноёб ўқиш мухити мутахасисликни хар томонлама “ҳис қилиш”га ёрдам беради. Курс ўқтувчилари самарали, сабр-тоқатли, изчил ва қизиқарли холда маълумот алмашиш қобилиятига эга бўлган ва айни пайтда бош бухгалтер сифатида фаолият юритаётган тренерлардан иборат.

Жами 15 та машғулот натижасида Сиз:

  • Бирламчи хужжатларни назорат ва қабул қила оласиз ;
  • Асосий воситалар, товар-моддий захиралар, кредит ва қарзлар, инвестициялар, хусусий капитал ва бошқаларни рўйхатга олиш ва хисобини юрита оласиз;
  • Барча турдаги даромад ва харажатларни хисобини юрита оласиз;
  • Тайёр махсулотлар, товарлар ва уларни сотилиши хисобини юрита оласиз;
  • Корхоналар ўртасидаги хисоб-китобларни юрита оласиз;
  • Иш хақини хисоблай оласиз;
  • Солиқларни хисоблай оласиз;
  • Бухгалтерия хисоботини тузиш ва тушунтириб бериш кўникмасига эга бўласиз.

Курс якуни бўйича Сиз “Курсдан ўтганингиз тўғрисида”ги Сертификатга эга бўласиз!

Уоррен Баффетнинг  фикрига кўра, бухгалтерия ҳисоби бизнес-фикрлашнинг бир қисми хисобланади ва бу ўз-ўзини ривожлантириш учун кўпроқ имкониятлар очади.

Қисқа вақт ичида энг талаб юқори бўлган касблардан бирини эгалланг!


Стоимость

2 560 000 сум

Длительность

15 занятий

Формат

Живой ивент

Дата начала

23/Noy/2019

Тренерлар

Забронировать ваше участие?

Барча тренингларни кўринг →