Татьяна Шалунова

Стаж в экономической сфере: 17 лет
Педагогический стаж: 11 лет
Член Экспертного совета Палаты налоговых консультантов Республики Узбекистан

Кичик бизнес солиқ ислоҳотларидан нималарни кутиши мумкин? Мутаҳассис фикри

Ўзбекистон солиқ ислоҳотлари концепсияси лойихасини солиқ маслаҳатчиси ва аудитор Татьяна Шалунова шарҳлайди.

27 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13 февралдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Лойиҳа бошқаруви миллий агентли томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси эълон қилинди.

Солиқ маслаҳатчиси ва аудитор Татъяна Шалунова таклиф этилаётган ислохотларни кичик бизнес учун ўзгаришлар нуқтаи назаридан изох беради.  

Аксарият шархловчиларнинг фикрича, эълон қилинган концепция йирик бизнесни мустахкамлашга қаратилган ва мен бу кичик бизнес субъектларини йўқотилишига қаритилган деб ўйламайман.

Мен ушбу лойиха йирик корхоналарнинг бизнес фаолиятини ривожлантириш учун ажойиб имкониятлар тақдим этишига мутлақо қўшиламан. Ва масала нафақат ставкаси пасайтирилган ҚҚСда балки иш хақи бўйича солиқларни сезиларли даражада пасайтирилишида. Демак, йирик корхоналар учун вазият равшан бўлса, у холда қичик бизнес учун солиқ юкини ортиши уларни холатни ёмонлашишига олиб келади деб хисобланмоқда.  Бу ерда бу хақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

Биринчи: Барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҚҚС тўлаш чегараси ўрнатилиши

Хозирги кунда хўжалик юритувчи субъектлар турли солиқ тизимларида фаолият юритмоқдалар. Баъзилари ҚҚС тўловчиси, бошқалари аксинча ёки чекловлар билан амалга оширади.

Худди шу каби махсулотлар яратиш ва реализация қилишда қатнашадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ҚҚС тўловчиси хисобланмайди. Уларда хаттоки солиқ солиш тартибини танлаш имконияти хам мавжуд эмас.

Амалиёт шуни кўрсатидики, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва кооперация шароитида махсус солиқ режими ва ҚҚС бўйича имтиёзларнинг мавжудлиги ушбу солиқнинг мохиятини бузулишига олиб келади. Бунинг натижасида қуйидаги асосий муаммолар келиб чиқади:

  • ҚҚС занжири узилиши натижасида ҚҚС мохияти ўзгариб оборот солиғига айланади.
  • Инфляция ўсиши, субъектнинг иқтисодий самарадорлиги пасайиши
  • ҚҚСдан озод қилинган корхоналар орқали ёки ЯТТ орқали оборотлар бўйича солиқдан қочиш
  • Алохида тадбиркорлик субъектлари махсулотларининг истеъмол талаблари ва рақобатдошлиги пасайиши;
  • Мамлакатга инвестициялар хажмининг пасайиши

Бундан ташқари, хозирда ҳар бир режим махсус тартиб билан тартибга солинади ва фақат солиқ тўловчиларнинг айрим тармоқларига ёки бошқа мезонларга (масалан, ходимларнинг ўртача йиллик сонига) асосланиб амал қилади. Шу сабабли, кўпгина махсус солиқ режимларининг қўлланилиши умуман солиқ тизимини мураккаблаштирмоқда.

Австрия, Германия ва бошқа бир қатор мамлакатларда кичик бизнес ва савдо корхоналари ҚҚС тўловчиларихисобланади. Франсия, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонда бундай корхоналар учун ҚҚС тўлаш учун рўйхатдан ўтиш чегараси белгиланган. Шундай қилиб, барча салмоқли солиқ тўловчилар учун ҚҚС жорий этилиши ушбу солиқнинг устунлигини таъминлайди, юқоридаги муаммоларни бартараф этади.

Бундан ташқари, ҚҚСнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ушбу солиқ бутун оборотга эмас, фақат қўшилган қийматга солинади. Шу сабабли, айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган кичик корхоналарга одатдаги айланма солиқни 5 фоиз миқдорида тўлашга рухсат берилганига қарамай, мен шахсан, бу кичик даромадли корхоналар учун, ҳатто даромадлари кам бўлган ҳолда, ҚҚС тўлаш хисобга олиш имконияти мавжуд бўлмаган оборот солиғидан кўпроқ наф келтиради деб хисоблайман.

Иккинчиси: иш ҳақи бўйича солиқларнинг рекорд даражада пасайиши

Ушбу ўзгариш бутун Ўзбекистон бизнеси учун жуда адолатли ва инқилобий деб ҳисоблайман.

Аксарият корхоналар иш ҳақининг асосий қисмини дивидендлар ҳисобига тўлашган. Шу билан бирга, бу кўпинча 10% миқдорида солиқ солинадиган дивидендлар эмас, балки қонунчилик бўйича имтиёз берилган  хусусий ёки оилавий бизнес эгасининг ихтиёрида қолган тақсимланмаган фойда хисобидан.

Амалдаги тартиб бўйича иш ҳақига қуйидагича солиқ солинади: 0 дан 22,5% гача - ЖШДС, 8% - суғурта бадаллар ва 15% - ягона ижтимоий тўлов (25% - йирик корхоналар учун). Яхлитликда - 40,5% солиқ тўлаш, иш ҳақини "конвертларда" тўлаб, бизнесни сояда сақлашга мажбур қилади.

Тақдим этилган концепция иш ҳақи солиқларини икки баравар камайтиради ва уларни бирлаштиради.

Мен иш ҳақи кам бўлган (тахминан 1 миллион сўмгача) жисмоний шахслар учун солиқ юки ошишига рози бўлардим, лекин ҳар бир ўзини ва ходимини ҳурмат қиладиган тадбиркор ўз компаниясида иш ҳақи миқдорини камида 15 фоизга (ЯИТнинг тежалиши ҳисобига) оширади ва шу билан ижтимоий жавобгарлик хам яхшиланади. Бундай вазиятда ҳамма шубҳасиз фойда олади.

Шу билан бирга, кўпгина хорижий мамлакатларда солиқ солинмайдиган энг кам миқдор мавжуд (вариант сифатида бу энг кам иш ҳақининг 2-3 баравари бўлиши мумкин).

Учинчидан: фойдани анъанавий солиққа тортиш ўрнига дивидендларга солиқ солиш.

Албатта, одатдаги 10% ўрнига, кичик бизнес вакили 25% ставкасини кўриб хайратга тушиши табиий. Мен ҳисоб-китоблар орқали бу афсонани тушунтириб бермоқчиман (ш.б):

 

Кўрсаткичлар

Бизнес 1

Бизнес 2

Бизнес 3

Айланма (Тушум)

100 000

100 000

100 000

Самарадорлик, %да

15

25

40

Фойда

15 000

25 000

40 000

Жорий соли солиш тизими бўйича

ЯСТ, 5%

5 000

5 000

5 000

Дивиденд учунг солиқ, 10%

1 500

2 500

4 000

Жми:

6 500

7 500

9 000

Фойдадаги улуши%

43%

30%

23%

Концепция лойихаси бўйича солиқ солиш

ҚҚС, 12%

Фойдага тўғридан тўғри таъсир кўрсатмайди

Фойда солиғи, 25%

25%

25%

25%

Ўзгариш («+» — иқтисод; «-» — ортиқча харажат)

18%

5%

-3%

Шундай қилиб, солиққа тортишнинг регрессив таъсири аниқ: паст рентабеллик пайтида, харажатларни салмоқли тежаш имконияти пайдо бўлади.