



«Финансы для нефинансистов» курси молиявий саводхонлик даражасини оширишга ва бизнесни кенгроқ тасаввур қилишга, нархларни тўғри шакллантириш ва даромадларни оширишга имкон берди.
Батафсил
Скрыть


Таълим самараси дархол сезилади. Курс тугагандан кейинги кун Вестминистрда ўқув сессияси ўтишимга тўғри келди ва у ерда ТБТда ўрганган кўплаб усуллар менга қўл келди. Натижа ажойиб
Батафсил
Ушбу курснинг тренерлари чиндан хам натижа учун ишлашади, амалий кўникмалар беришади ва сиз бу барча маълумотларни ўзингиздан ўтказасиз ва дархол амалда қўллайсиз.Курс сизни кўп нарсалрга, шу жумладан, тренингдаги айрим масалаларга бўлган муносабатингизни ўйлаб кўришга ва қайта кўриб чиқишга ундайди.
Скрыть


«Profi Training» бизнес мактабининг бизнес тренерлар таёрлаш курсининг биринчи сессиясидан қатнаганимдан миннатдорман.
Батафсил
Бу мен учун қизиқарли ва самарали бўлди. Амалий билимлар, уй вазифаси, назарий ва интерактив машғулотлар алохида қийматга эга.
Скрыть


Мен ALONZO компаниясининг ички қопламали эшикларни ишлаб чиқариши бошлиғиман.
Батафсил
Ўтган йил охирида мен бизнес мактабнинг молиявий курсида иштирок этдим. Ростини айтсам, курсларга бориб, компаниядаги холатни тубдан ўзгартириш мумкинлигига ишонмасдим ва хатто эшиклар ишлаб чиқариш линиясини ёпиш керак деб хисоблай бошлагандим.
Аммо тренингдан сўнг, олти ой ичида мен беш баробардан зиёдроқ даромадни оширдим ва бугунги кунда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга муваффақ бўлдим, хамда компания кўрсаткичлари доимий ўсишда. Мен барча усуллар чиндан хам ишлаётганига амин бўлдим.
Шубхасиз, энди ўз бизнесимни ёпиш тўғрисидаги фикрим йўқолди ваэнди кўпроқ филиаллар очиш, ишлаб чиқариш сохасини кенгайтиришни ўйлайман.
Хайратланарлиси, айнан «Profi Training» комплекс курслари бизнинг махаллий тадбиркорларга бозоримизга кириб келаётган хорижий корхоналар билан осон рақобатлашишга ёрдам беради.
Ва аниқ биламанки, ўзимнинг навбатдаги бизнесимни очиш имконияти пайдо бўлиши билан ушбу соханинг барча тафсилотлари хақида билиш учун Profi Traning курсларига бораман.
Скрыть


Мен «Бизнес-тренерлар тайёрлаш» курсидан ўтдим.
Батафсил
Мен 2013 йил июлдан бошлаб 5 йил давомида тренинглар ўтиб келаман. Яъни мени хайратлантириш имконияти жуда хам кам деб хисоблайман.
Келинглар бошиданоқ сизларга ушбу курсда шунчаки қатнашишни эмас, балки хозирча мавжуд бўлган бўш жойларга тезлик билан рўйхатдан ўтишингизни маслахат бераман. Сиз хозирда бизнес тренерсиз ёки йўқлигини ахамияти йўқ;
Ушбу машғулотга бориш учун сизда оммани назорат қилиш ва уларни имо ишораси, сўзлари, харакатини тушуниншга қаратилган ўзингизни ривожлантириш, ўзингизни англаш ва инсоний хулқ атворни тушуниш истаги бўлиши керак.
Ушбу трейнинг нима хақида? Хамма нарса хақида: инсон психологиясини тушуниш, агрессия холатини тушуниш ва уни бошқариш, жамоа ташкил этиш ва унинг мухимлиги, ўз тренингини ташкил этиш ва “Сув” хеч кимга қизиқ эмаслиги, аксинча “Бўлса бўлар” қабилида эмас, балки сифатли сифатли бажариш хақида.
Бундан ташқари, сиз салбий муносабатлар, айниқса сиз хар сафар “йуқ” деб жавоб бераётганингизда ўзингизни қандай тутаётганингизни сезмаган холда атрофдагиларга ва ўзингизга салбий таъсир кўрсатишини тушуниб оласиз.
«Тимсохлар» нафақат умурқали жонзот ёки машхур ўйин, балки тренинг давомида сизни хафа қилиш ёки мазах қилишга тайёр бўлганларни хам англатишини билиб оласиз.
Энг қизиқарлиси нималигани биласизми? Сизнинг гурухдошларингиз бўлган тренерлар сизни тренинглар ўтказишингиз давомида адаштиришга харакат қилишлари ва бунинг натижасида сиз дархол хабардор бўлмасдан тренинг мавзуси хақида бутунлай униутиб ноқулай ахволга хам тушиб қолишингиз мумкин. Махоратли бизнес тренерлар ўзини йўқотиш, мавзуни унутиб қўйиш каби жихатларга йўл қўймайдилар.
Сизга тренингга қандай килиб тақдимотлар тайёрлаш кераклигини ўргатилади, тингловчиларингизни ўз хулосаларингиз асосида бахолаш эмас балки хар бирини ўз дунёси борлигини тушуниб оласиз, тингловчиларни фақатгина 5%игина билим олиш учун, қолган жуда жуда кўпчилик қисми фақатгина “ сухбатлашиш” учун келишини билиб оласиз.
Скрыть