Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобини Халқаро Стандартлар асосида юритиш:

“Қадам қўйиш”

Ассалому алайкум азиз Ҳамкасблар! Сизда ушбу мақолани ўқиб, “нималар хақида сўз бориши, бухгалтерия ҳисобига нима алоқаси бор” деган саволлар пайдо бўлиши табиий. Сўзимизнинг бошида бугунги кунда нафақат бухгалтерия ҳисобида, балки бошқа соҳаларга ҳам таалуқли бўлган умумий хусусиятларга бир назар солиб кўрайлик. Бугунги кунда кўп мутахассислар, фаолият юритаётган муҳит ўзларини қониқтирса, аксари ҳолларда ривожланиш ёки бир жойда туриб қолмаслик хақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Чунки, кўп ҳолларда инсон ҳоҳ у ҳисобчи ёки молиячи ва бошқа касб эгаси бўлсин бирор бир янги маълумотни ўрганиш учун ақлий меҳнат билан шуғулланиши керак бўлади. Агар давлат томонидан янги қонунлар, қарорлар қабул қилинмаса, яъни соха эгаларига таалуқли янги ўзгаришлар бўлмаса, мутахассисларда янги маълумотни ўрганишга, умуман олганда янги нарсани ўрганишга эхтиёж ҳам бўлмайди. Ва шу ерда ушбу мақолани ўқиётган юртдошим ўзига савол беришини сўрайман “Мен қанчалик даражада янги кўникмаларни ўрганишга тайёрман?”. Ха, орамизда доимий равишда янги илм ўрганувчилар ҳам йўқ эмас, лекин статистика бўйича кўпгина холларда афсуски ўз хохиш-истаги билан эмас, балки мажбур бўлиб янги кўникмаларни ўрганади. 

 

Яққол мисол тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февральдаги 4611-сонли “Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора тадбирлар” тўғрисидаги Қарори. Ушбу қарор қабул қилинмасидан олдин бухгалтер хамкасбларим Халқаро Стандартлар хақида эшитиб ҳам кўрмаган бўлишлари мумкин, чунки биз бухгалтерия ҳисобимизни шу кунгача Ўзбекистон Республикасида амалдаги Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандартлари асосида юритиб келмоқда эдик. Эндиликда 2021 йилдан бошлаб Қарор доирасидаги ташкилотлар, яъни Банк, Суғурта, Акциядорлик Жамиятлари ва йирик корхона туркумига кирувчилар ҳисобни Халқаро Стандартлар асосида юритишларига тўғри келади. 4611-сонли қарорга нафақат бухгалтер ва молиячилар, балки ташкилот раҳбарлари, бизнес эгалари ҳам ахамият бериши лозим бўлади. Чунки Халкаро Стандартлар асосида тайёрланган молиявий ҳисобот малакали мутахассиларни ва ҳисобдаги шаффофликни талаб килади.

 

4611-сонли қарор кучга кириши билан (01.01.2021 йил) Республикамизда Халқаро Стандартлар бўйича мутахассислар танқислиги яққол кўзга ташланиб қолди. Стандартлар таржималари, ўрганиш учун ўқув қўлланмалари ва дастурлар танқислиги сезиларли даражада. Хукуматимиз томонидан қилинган бу сохадаги саи-харакатлар тўлиқлигича ушбу муаммони ечимини бермаслиги аниқ, балки биз мутахассислар ҳам ўз устимизда доимий равишда ишлаб боришимиз талаб қилинади, чунки Халқаро Стандартлар мунтазам равишда янгиланиб боради . Бу борада Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Profi Training бизнес мактаби ҳамкорликда 2021 йил 31 декабрьга қадар бепул “МҲХС: бошланғич босқич” мустақил ўрганиш учун ўзбек ва рус тилларида ўқув курси йўлга қўйилди. (https://profimsfo.uz/ рўйхатдан ўтиш учун хавола). Бу каби харакатлар хозирги кунда ҳам малакали кадрларни етишмовчилигини бартараф этмаган, меҳнат бозорида Халқаро Стандартларни тушунадиган кадрларни топиш жуда қийин бўлиб қолган. Ўз навбатида кадрларга бўлган талабнинг баландлиги касб эгаларининг бахосини ошишига олиб келмоқда. Юқорида айтиб ўтганимиздек қарор доирасидаги ташкилот эгалари ёки рахбарлари ахамиятига эга бўлган жойи, ушбу кадрларни ишга жалб қилиш ёки ўзида бор кадрларни малакасини ошириш бўлади.

 

Ҳулоса қилиб айтишимиз мумкинки Ўзбекистон Республикасида Халқаро Стандартларга ўтиш учун биринчи қадам қўйилди ва ортга чикиниш бўлмайди, сабаби Республикамиз иқтисодий салохиятини жахон бозорларида ўз ўрнини топиши учун, шу бозорларнинг йирик иштирокчилари билан умумий махражга эга бўлишидадир. Хозирги кунда дунёнинг 144 давлати Молиявий Ҳисоботларини Халқаро Стандартлар асосида юритиб келмоқда ва бундан кўриниб турибдики шу умумий махражга Халқаро Стандартлар воситаси орқали эришиш мумкин.


Бизнинг бизнес мактабимиз Profi Training сизларни 2021 йил 21 май куни бошланадиган “МҲХС: бошланғич босқич” курсига ўз малакангизни ошириш учун таклиф қилади. Бизнес Мактабимизнинг ўқув дастурлари бўйича батафсил маълумотларни https://uztraining.uz/news/videokurs-mhxs-kirish/  сайтимиздан олишингиз мумкин. Бизнинг мақсадимиз: “Одамларнинг ҳаётни яхшилаш учун, сифатли таълим маҳсулотлари орқали ижодкорлик ва зеҳнлилик қулай муҳитини яратишдир”.